16:31, 22 Апрель 2025 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Гурбангули Бердимуҳамедовни аэропортдан кузатиб қўйди
ASTANA. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркистон аэропортидан кузатиб қўйди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Қозоғистонга келди. Қасим-Жомарт Тоқаев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ва "Этноаул" мажмуасини зиёрат қилди.

Аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Гурбангули Бердимуҳамедов билан норасмий учрашув ўтказган эди.