Қасим-Жомарт Тоқаев ёзувчи Абдижамил Нурпейисов оиласига ҳамдардлик билдирди

Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook даги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
Қасим-Жомарт Тоқаев телеграммада Абдижамил Каримули мудҳиш урушни бошидан кечирганини ва мамлакатга қайтганидан сўнг қозоқ адабиёти ривожига катта ҳисса қўшганини таъкидлади.
– Узоқ йиллик ижодий фаолият самарали бўлди. Унинг «Қон ва тер» трилогияси, «Сўнгги бурч» дилогияси каби асарлари танқидчилар ва китобхонлар томонидан юқори баҳоланди. Унинг романлари кўплаб тилларга таржима қилинган. Қозоқ адабиётини хорижда тарғиб этишда Абдижамил Каримулининг хизматлари жуда катта. У ҳеч қачон қаламини қўлдан ташламади. У қозоқ халқи маънавий-маданий ҳаётини ривожлантиришда беқиёс рол ўйнади. Ибратли ҳаёт кечириб, бой адабий мерос қолдирган Абдижамил Каримулининг ёрқин сиймоси