Қасим-Жомарт Тоқаев Эрон Президентини Ақордада кутиб олди

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга расмий ташриф билан келган Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиённи Ақордада кутиб олди.

Тоқаев ва Пезешкиён
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

Дастлаб, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Масъуд Пезешкиён расмий делегация аъзолари билан бир-бирларини таништирдилар.

Шундан сўнг, олий мартабали меҳмоннинг ташрифи учун тантанали залда саф тортган фахрий қоровул бошлиғи давлат раҳбарларига рапорт берди. Президент оркестри икки мамлакатнинг давлат мадҳияларини ижро этди.

Тоқаев ва Пезешкиён
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

Мадҳияларни тинглаб бўлгач, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эрон Президенти гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат Байроғи томон юришди. Улар Байроқ олдига етиб келганларида, меҳмон тўхтади, бошини бироз эгиб, ҳурмат бажо келтирди. Кейин давлат раҳбарлари фахрий қоровул бўйлаб юришди. Улар фахрий қоровул бошлиғи билан хайрлашдилар.

Тоқаев ва Пезешкиён
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

Томонлар ҳозирда олий даражада музокаралар олиб бормоқда. Музокаралар давомида Қозоғистон-Эрон ҳамкорлигини савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Кazinformнинг таҳлилий шарҳловчиси Астана ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар тарихига чуқурроқ назар ташлаган эди.

Сўнгги хабарлар