Қасим-Жомарт Тоқаев Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан телефон орқали мулоқот қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Эрон томони ташаббуси билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида икки давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар беради Ақорда.

Президентлар мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 30 йил давомида ҳамкорликнинг турли йўналишларида сезиларли ютуқларга эришилганини таъкидладилар. Шу билан бирга, Қозоғистон ва Эрон раҳбарлари савдо-иқтисодий ва бошқа интеграция соҳаларидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш керак, деб ҳисоблайди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Иброҳим Раисий ва Эрон халқига «фожиали январ» воқеалари пайтида қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.

Президент мамлакатимизда вазият барқарорлашганини таъкидлаб, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг янги стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрилганини таъкидлади. Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистон халқи келажакка умид билан қарайди.

Сўнгги хабарлар
telegram