Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош котибининг махсус вакилини қабул қилди

ASTANA. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёдаги превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Каха Имнадзени қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.
None
Фото: t.me/aqorda_resmi

Давлат раҳбари Каха Имнадзени юқори лавозимга тайинлангани билан табриклаб, Марказий Осиё давлатлари ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Президент Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий марказнинг аҳамияти ва зарурлигини алоҳида таъкидлаб, минтақада барқарор ўсиш, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.

photo

Каха Имнадзе марказ фаолиятини қўллаб-қувватлагани учун Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорлик билдирди ҳамда Қозоғистоннинг минтақада тинчликни мустаҳкамлаш ва мулоқотни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссасини қайд этди.

Каха Имнадзе минтақа давлатларининг ўзаро самарали ҳамкорлигига таъсир ўтказишга ҳаракат қилишини маълум қилди.

Шу билан бирга, учрашув чоғида Афғонистондаги мавжуд вазият ҳам муҳокама қилинди.


Сўнгги хабарлар