Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президентига меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдирди
Бу ҳақда Президент Тwitterдаги саҳифасида ёзди, дея хабар беради Кazinform.
«Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх @MohamedBinZayedга меҳмондўстлик ва мазмунли суҳбатлар учун ташаккур. Музокаралар натижасида муҳим шартномалар имзоланди», - деб ёзади Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Давлат раҳбари расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига борган эди.
Кеча Қозоғистон Республикаси Президенти «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» саммитининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Бугун Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президенти саройида кутиб олинди.
Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокара ўтказди.
Қозоғистон Республикаси Президентининг БААга расмий ташрифи доирасида 9 та ҳужжат имзоланди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва БАА Президенти шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён қўшма баёнот эълон қилди.
Фото: twitter.com/TokayevKZ