Қасим-Жомарт Тоқаев: Асосийси - фуқароларимиз даромадини ошириш

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform- Ўтган йили мамлакат иқтисодиёти 4 фоизга ўсди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Токаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йили мамлакат иқтисодиёти 4 фоизга ўсди. Ишлаб чиқариш 5,5 фоизга, қурилиш 7,6 фоизга ошди. Хизмат кўрсатиш соҳасида ижобий тенденция кузатилмоқда. Савдо айланмаси 9,2 фоизга, транспорт соҳаси 3,6 фоизга ўсди. Бироқ, инфляция даражаси чегарадан ошиб кетди. Бу кўрсаткич 8,4 фоизни ташкил этди. Афсуски, январ воқеалари одатдаги ҳаётимизни ўзгартирди. Ноқонуний хатти-ҳаракатлар натижасида кўплаб фуқароларимиз жабр кўрди. Кичик ва ўрта бизнес вакиллари зарар кўрди», — деди Давлат раҳбари.

Ҳозирги маълумотларга кўра, бизнесга 100 миллиард тенгедан ортиқ зарар етган.

«Янги Ҳукумат олдида мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини тўлиқ тиклаш вазифаси турибди. Бу жуда муҳим вазифа. Шунинг учун у устувор йўналишлардан бири сифатида қаралиши керак. Режалаштирилган ислоҳотларни амалга ошириш, инфляция даражасини пасайтириш асосий вазифалардан биридир. Асосийси, фуқароларимиз даромадини ошириш», деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Айни пайтда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов мамлакатни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва Ҳукуматнинг истиқболдаги режалари ҳақида ҳисобот бермоқда. Кейин Миллий банк раиси Ғалимжон Пирматов пул-кредит сиёсати ҳақида сўз юритади. Алмасадам Сатқалиев «Самруқ-Қазна» жамғармаси фаолияти ва унинг ислоҳоти ҳақида маълумот беради. Бундан ташқари, Алмати, Жамбил ва бошқа вилоятлар ҳокимлари ҳамда Алмати шаҳар ҳокими вилоятларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида ҳисобот беради.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram