Қасим-Жомарт Тоқаев Алматидаги Ўқувчилар саройига ташриф буюрди

None
None
ALMATY. Кazinform - Давлат раҳбари амалий ташриф дастурига мувофиқ Алматидаги энг муҳим меъморий обидалардан бири – Ўқувчилар саройини зиёрат қилди, деб хабар беради Ақорда.

Президентга фан-таълим марказини реконструксия қилиш ва модернизация қилишнинг биринчи босқичи якунлари ва режалари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Алмати шаҳар ҳокимлиги томонидан болаларнинг бўш вақтини самарали ўтказиши учун шарт-шароит яратиш борасидаги ишлар ҳақида сўзлаб берилди.


Кейин Қосим-Жомарт Токаев болалар ижодиёти ишлари кўргазмаси ва саройнинг янги инновацион фаолияти билан танишди.

Давлат раҳбари биология ва нейротехнология, гидропоника, 3D моделлаштириш ва робототехника лабораториялари, шунингдек, анимация, овоз ёзиш студияси, таълим медиа лойиҳаларини кўрди.


Президент ўқувчилар билан суҳбатлашиб, уларни Наврўз байрами билан табриклади.

Давлат раҳбари болаларга совғалар, жумладан, мобил қурилма орқали бошқариладиган замонавий ўқув телескопини топширди.

Қасим-Жомарт Токаев Ўқувчилар саройига автобус совға қилди.







Сўнгги хабарлар