Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Жоржа Мелонини кутиб олди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Қозоғистонга расмий ташриф билан Жоржа Мелонини кутиб олди.

Қасым-Жомарт Тоқаев Ақордада Джорджа Мелониді қарсы алды
Фото: Ақорда

Дастлаб Қасим-Жомарт Тоқаев ва Жоржа Мелони расмий делегация аъзолари билан таништирдилар. Шундан сўнг Президент оркестри ҳар икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Жоржа Мелони мадҳияларни тинглаб бўлгач, гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юришди.

Унинг олдига етиб келганида, меҳмон тўхтаб, ҳурматини кўрсатиб, бошини бироз эгди. Сўнг меҳмон ва Президент фахрий қоровул сафидан ўтди.

Ҳозирда юқори даражадаги музокаралар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Италия Бош вазири Жоржа Мелонини Астана аэропортида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.

Астана аэропортида ҚР Президенти ва Италия Бош вазирининг қисқача мулоқоти бўлиб ўтди.

Бугун Қасим-Жомарт Тоқаев ва Жоржа Мелони Астана халқаро форумининг махсус сессиясида иштирок этди.

Сўнгги хабарлар