“Қашаған” конида таъмирлаш ишлари 7 октябрдан бошланади
ATYRAÝ. Kazinform – Каспий денгизининг шимолий қисмида жойлашган “Қашаған” конида таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган. Таъмирлаш ишлари 7 октябрдан бошланади ва 30 кун давом этади.
Бир ойдан бери “Қашаған” конида таъмирлаш ишлари бошланиши айтилмоқда. Сентябрь ойи бошида ҚР Энергетика вазирлиги Қашаған нефть конининг акциядорларидан таъмирлаш ишларини кейинга қолдириш сўралгани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган эди.
“Таъмирлаш ишларини кейинга қолдириш ички муҳокамалар чоғида кўриб чиқилган вариантлардан бири, холос. Аммо рад этилди. Вазирлик Қашаған конида таъмирлаш ишлари 3 октябрдан бошлаб жадвалга мувофиқ амалга оширилишини тасдиқлайди. Бу вазирликнинг таҳлилий агентликлар билан телефон суҳбатида, шунингдек, ОПEК Бош котибининг ўтган ҳафта Астанага ташрифи чоғида айтилган. Қозоғистон ОПEК+ чораларига тўлиқ содиқ қолади. Ишлаб чиқаришни ихтиёрий равишда қисқартириш ва ОПEК котибиятига тақдим этилган компенсация режасини тўлиқ бажариш учун барча чоралар кўрилади”, – дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
"Қашаған" - Каспий денгизининг Қозоғистон секторидаги йирик нефть ва газ кони. У Атирау шаҳридан 80 км жануби-ғарбда жойлашган. Қашаған 75х45 км майдонни эгаллайди. Кон коллектори Каспий денгизининг шимолий қисмида денгиз тубидан 4200 метр чуқурликда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Қозоғистондан нефть экспортини икки баробарга оширишни сўраган эди.
Қозоғистон ОПEК+ олдидаги мажбуриятларини бажарди.
Қозоғистон 2030 йилга бориб нефть қазиб олишни 100 миллион тоннага етказмоқчи.