Германия Қозоғистондан нефть экспортини икки баробарга оширишни сўрамоқда

мұнай
Фото: Kazinform/Canva

ALMATY. Kazinform – Германия Қозоғистондан етказиб бериладиган нефть миқдорини оширишни сўрамоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг 29-халқаро “Нефть ва Газ” кўргазма-конференцияси чоғида ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди.

“Қозоғистон йил охиригача Германияга 1,2 миллион тонна нефть экспорт қилади. Германия томонидан нефтнинг умумий ҳажмини 2,5 миллион тоннага етказиш бўйича сўров келиб тушди”, — деди Алмасадам Сатқалиев.

Бундан олдин Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Германия Федерал канцлери ўртасидаги учрашувда ҚР Президенти Қозоғистон Германия бозорига нефть экспортини оширишга тайёрлигини маълум қилган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram