Қозоғистон 2030 йилга бориб нефть қазиб олишни 100 миллион тоннага етказмоқчи

ASTANA. Kazinform - Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев Алматида бўлиб ўтган KIOGE конференциясида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

нефть
Фото: pixabay.com

Вазирнинг таъкидлашича, 2023 йилда Қозоғистонда нефть қазиб олиш 90 миллион тоннани (655 миллион баррель), ўтган йили нефть экспорти эса 70,5 миллион тоннани (517 миллион баррель) ташкил этган.

“Ҳозирги мақсад - 2030 йилга бориб нефть қазиб олишни йилига 100 миллион тоннага (тахминан 730 миллион баррель) оширишдан иборат”, — деди у.

Табиий газ ишлаб чиқаришга келсак, 2023 йилда бу кўрсаткич 59,1 миллиард куб метрга етган бўлса, 2030 йилга бориб 90,7 миллиард куб метрга етиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар