16:11, 12 Июль 2024 | GMT +5
KASEда доллар курси яна кўтарилди
ALMATY. Кazinform — Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 0,80 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 475,03 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 12 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 474,26 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,43 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 474,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 476,7 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 474 тенге, сотиб олиш нархи - 478 тенге.
Россия рубли 5,33-5,50 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Умбетова