16:23, 02 Август 2024 | GMT +5
KASEда доллар арзонлашди
ALMATY. Кazinform — Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 0,16 тенгега пасайди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 474,57 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 2 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 474,71 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,54 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 474,1 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 475,9 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 472,02 тенге, сотиб олиш нархи - 477,01 тенге.
Россия рубли 5,39 - 5,55 тенге орасида сотилмоқдалмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова