10:10, 03 Ноябрь 2022 | GMT +5
KASE: Доллар ва рублнинг 3 ноябрдаги расмий курси белгиланди
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 3 ноябрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Жумладан, 1 доллар нархи - 460,56 тенге, Россия рублининг ўртача нархи - 7,47 тенге.
2 ноябр куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 5,16 тенгега пасайиб, 460,64 тенгени ташкил қилди.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув нархи 463 тенге, сотиб олиш нархи эса 467 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматида сотиш нархи – 464 тенге ва сотиб олиш - 469 тенге.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 7,12 – 7,32 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова