Касбий бокс: Жанибек Алимханули Хайме Мунгиянинг мажбурий рақибига айланди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) 22 феврал куни Жанибек-Мунгия ўртасида ўрта вазн тоифасида вақтинчалик жаҳон чемпиони унвони учун жанг ўтказиш бўйича расмий қарор қабул қилди, деб хабар беради Кazinform.

WBО қарорига кўра, қозоғистонлик Жанибек Алимханули (11-0-0, 7 КО) ва мексикалик боксчи Хайме Мунгия (39-0-0, 31 КО) ўрта вазн тоифасида вақтинчалик жаҳон чемпиони унвони учун жанг қилади. Шунингдек, томонлар 10 кун ичида келишувга эришишлари керак. Агар бокс бўйича жамоа консенсусга эриша олмаса, жанг WBО қоидаларига кўра ўтказилади ва минимал миқдор 200 000 доллар қилиб белгиланади.

WBО икки боксчининг промоутерларини мажбурий жанг ҳақида огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, Жанибек WBО Global чемпиони, таниқли промоутер Боб Арумнинг Тоp Rank билан шартномаси бор. Яқинда ўрта вазн тоифасига ўтган Golden Boy промоутерлик компаниясининг боксчиси Хайме Мунгия WBО Inter-Cоntinental чемпионлик унвонига эга.

Эслатиб ўтамиз, Алимханули 2021 йилнинг 21 ноябр куни бўлиб ўтган сўнгги жангида собиқ жаҳон чемпиони франциялик Ҳассан Н’Дам Н’Жикамни (38-5, 21 КО) 8-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этган эди. Мунгия эса 19 феврал куни америкалик Димитриус Баллардни (21-1-1, 13 КО) учинчи раундда нокаутга учратди.

Сўнгги хабарлар