Касбий бокс: Данияр Елеусинов мағлубиятга учрамаган истиқболли бешталикка кирди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - АsianBoxing.info сайти Twitterдаги фикрича, ўрта вазн тоифасидан фарқли ўлароқ, кўплаб иқтидорли боксчилар ярим ўрта вазн тоифасида пайдо бўлишда давом этмоқда. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Улар орасида қозоғистонлик Данияр Елеусинов (11-0, 6 КО) ҳам бор. Шунингдек, рўйхатда америкалик боксчилар кичик Виржил Ортис (18-0, 18 КО), Жарон Эннис (28-0, 26 КО), литвалик Эймантас Станионис (13-0, 9 КО) ва россиялик Александр Беспутин (15-0, 11 КО) ҳам мавжуд.

«Ярим ўрта вазн тоифасида янги даъвогарлар бор: Ортис, Эннис, Станионис, Беспутин, Елеусинов», - деб ёзади Аsian Boxing.

Эслатиб ўтамиз, декабр ойида Данияр Елеусинов аргентиналик Хуан Эрнан Леални (15-2, 4 КО) ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифасида IBО йўналиши бўйича вакант бўлган жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.


Сўнгги хабарлар
telegram