Қариш жараёнидаги 3 муҳим босқич: 44, 50 ва 60 ёш
Биз қаришни аста-секин, вақт ўтиши билан содир бўладиган табиий жараён деб биламиз. Аммо замонавий илм-фан бу қарашни ўзгартирмоқда, деб ёзади ЎзА.

Яқинда олимлар ўтказган катта тадқиқотлар шуни кўрсатдики — инсон танасининг қариш жараёни маълум бир ёшларда кескин тезлашади.
- Биринчи муҳим босқич — 44 ёш.
Бу ёшга етганда танамиздаги кўплаб тизимларда — хусусан юрак, қон айланиш, метаболизм ва тери тузилишида жиддий ўзгаришлар бошланади. Кўпчилик бу даврда ўзини чарчоқ, энергиянинг камайиши, терининг бўшашиши ёки мускулларнинг кучсизланиши билан сезади.
- Кейинги босқич — 50 ёш атрофида.
Айнан шу даврда юрак ва қон томир тизими тезроқ қаришни бошлайди. Олимлар бу ёшда организмдаги 40 дан ортиқ оқсиллар ўз тузилишини ўзгартириб, касалликларга замин яратишини аниқлашган.
- Ва ниҳоят — 60 ёшдан кейинги давр.
Бу ёшда иммунитет сусаяди, буйрак фаолияти пасаяди, тери янада қуруқлашади ва мушаклар кучсизланади.
Аммо энг муҳими — бу босқичлар ўз вақтида аниқланса ва соғлом турмуш тарзига ўтилса, қариш жараёнини сезиларли даражада секинлаштириш мумкин.
Қариш — бу тўхтатиб бўлмайдиган жараён. Лекин уни назорат қилиш, уни секинлаштириш — бу бизнинг қўлимизда. Айниқса 44, 50 ва 60 ёшдан бошлаб соғлиғимизга эътиборни кучайтириш — узоқ ва фаол умр калитидир.