Қарағандида ўзбекистонлик йўловчилар бўлган автобусда ёнғин чиқди

ASTANA. Kazinform - Жорий йил 4 июнда Қарағанди вилоятида 5 нафар ўзбекистонлик йўловчиси бўлган автобусда ёнғин чиқди. Бу ҳақда ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қарағанди вилоятида
Фото: ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Қайд этилишича, Абай туманидан ўтувчи “Астана – Қарағанди – Алмати” автомобиль йўлининг 960-километрида “Астана – Чимкент” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобусининг мотор қисмида ёнғин чиққан. Ёнғин фавқулодда хизматлар етиб келишидан олдин автобус ҳайдовчилари томонидан бартараф этилган.

ФВВ ходимлари автобусда бўлган барча йўловчиларни хавфсиз тарзда эвакуация қилган ва йўл четидаги оромгоҳга олиб бориб, у ерда уларга керакли ёрдам кўрсатган. 

Автобус салонида 34 йўловчи, жумладан 9 нафар бола бўлган. Йўловчилар орасида жами 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.edited 

Сўнгги хабарлар