Қапшағай сув омбори сўнгги 10 йил ичида илк бор 100 фоизга тўлган
ALMATY. Kazinform - Алмати вилоятидаги Қапшағай сув омборида сўнгги 10 йилда илк бор 18 миллиард куб метрдан ортиқ сув тўпланган ва 100 фоизга тўлган. Сув омбори Хитойдан бошланадиган трансчегаравий Иле дарёсидан сув тўплайди. Бу баҳорда сув сониясига 900 куб метргача оқди.
Мутахассислар буни Тянь-Шан музликларининг эриши ва ёғингарчиликнинг кўплиги билан боғлашмоқда.
“Қапшағай сув омбори охирги марта 2014 йилда 100 фоизга тўлдирилган. Суғориш мавсуми бошланганидан буён Шенгелди водийсининг 6 минг гектар, Ақдала водийсининг 28 минг гектар майдонлари суғорилмоқда. Бугунги кунда фермерлар илтимосига кўра сониясига 750 куб метр сув жўнатиляпти”, - деди Балқаш-Алакўл ҳавза инспекцияси бошлиғи ўринбосари Медет Керимжанов.
Ҳозир Қапчағай сув омборида 16 миллиард 200 миллион куб метр сув бор. Вилоятда вегетация даври сентябрь ойининг охиригача давом этади. Шундан сўнг, сув тошқини даврига тайёргарлик бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги трансчегаравий дарёларни сув тақсимлаш масаласи бўйича ҳукуматлараро келишув лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. У учта йирик трансчегаравий дарёларни ўз ичига олади: Иртиш, Иле ва Емел. Бугун томонлар келишувнинг бир қатор бандлари бўйича сув тақсимоти масаласи бўйича умумий келишувга эришди.