«Канело» мураббийи Головкин билан учинчи жанг ўтказадиган жойни таклиф қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Саул Алвареснинг мураббийи ва менежери Эдди Рейносо «Канело» ва Геннадий Головкин ўртасидаги жанг трилогиясининг сўнгги қисмини ўз шогирдининг ватанида кўришни исташини айтди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.
None
None

Боксчиларнинг аввалги иккита жанги 2017 ва 2018 йилларда Лас-Вегасдаги T-Mobile Arena Аренада бўлиб ўтганди. Биринчи жанг дуранг билан якунланган бўлса, иккинчи баҳсда кўпчилик ҳакамлар овози билан Алварес ғалаба қозонганди.

«Мен Канелонинг Головкин билан Мексика, Мехико ёки Гвадалахарада жанг қилишини истайман. Ҳа, учинчи жанг Мексикада бўлишини истайман. GGG билан яна учрашишга умид қиламан. Головкин дастлабки иккита жангда ғалаба қозона олмади ва энди декабр ойида Рио Муратага қарши баҳс олиб боради. «Канело» ва GGG ўртасидаги учинчи жангни Мексикада ўтказиш осон бўлмайди, аммо биз уни ташкиллаштира оламиз деб умид қиламан«, - деди Рейносо мексикалик журналистларга.

Сўнгги хабарлар