Қандли диабетни бактериялар билан даволаш таклиф қилинмоқда

ASTANA. Kazinform - RIKEN Интегратив саломатлик фанлари марказининг япон олимлари қандли диабетнинг иккинчи турини бактериялар билан даволашни таклиф қилишди. Бу ҳақда Kazinform yuz.uzга таяниб хабар беради.
None

Nature журналида эълон қилинган тадқиқот шуни кўрсатдики, инсулин қаршилигини муайян ичак бактериялари ёрдамида яхшилаш мумкин.

Тадқиқот давомида олимлар 300 дан ортиқ ёши катта одамлар микробиома намуналаридаги бактерияларни ўрганишди. Улар юқори инсулин қаршилиги ичакдаги углеводлар, айниқса моносахаридлар (глюкоза, фруктоза, галактоза ва манноз) кўплиги билан боғлиқлигини пайқашди. Кейин олимлар иштирокчиларнинг ичак микробиотасини ва уларнинг инсулин қаршилигини нажасдаги углевод маълумотлари билан солиштиришди.

Маълум бўлишича, инсулин қаршилиги юқори бўлган одамларнинг ичакларида асосан Lachnospiraceae туридаги бактериялар мавжуд. Бундан ташқари, Lachnospiraceaeни ўз ичига олган микробиомаларда моносахаридлар кўп эди. Шу билан бирга, ичакларида кўпроқ Bacteroidales типидаги бактериялар бўлган иштирокчиларда инсулин қаршилиги ва углевод даражаси пастроқ бўлган.

Сичқонлар устида ўтказилган тажрибада диабетни даволаш учун энг истиқболли номзод A. Indistinctus экани маълум бўлди, у қондаги қанд миқдорини ва инсулин қаршилигини пасайтирди.


Сўнгги хабарлар