Қандай ҳолатда Геннадий Головкин атиги битта жангда мутлақ жаҳон чемпиони бўлиши мумкин
«Головкин декабр ойида Риота Муратага қарши жанг ўтказади, бу ҳақда биринчи марта WBN вакили Дэн Рафаэль эълон қилган эди. Муваффақиятли бўлса, GGG яна ўрта вазн тоифасида бириктирилган йўналишлар бўйича жаҳон чемпионига айланади. Қолаверса, бу ютуқ Канело ва Головкиннинг 2022 йил 7 май куни учинчи жангини ташкил қилишлари учун ажойиб катализатор бўлади», — дейилади мақолада.
Sports Illiustrated журналисти Крис Мэнникснинг фикрича, қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) суперўрта вазн тоифасида мексикалик Сауль Aльварес (57-1-2, 39 КО) билан учинчи жанг ўтказиши керак.
«Aгар Канело-Головкин жанги ҳозир бўлмаса, қачон? Головкин келаси йили 40 ёшга тўлади. Мурата устидан қозонилган ғалаба Головкинга ўрта вазн тоифасида иккита чемпионлик камарини олиб келади. У вазнда кўтарилиш учун рағбатга эга бўлади, чунки супер ўрта вазн тоифасида мутлақ чемпионлик учун «Канело«га қарши кураш сўнгги ўн йилликдаги энг яхши рақобатлардан бирига янги интрига қатламини қўшади «, деб ёзади Мэнникс.
Эслатиб ўтамиз, Геннадий Головкиннинг навбатдаги жанги 29 декабр куни Саитама шаҳрида (Япония) Saitama Super Arenaда бўлиб ўтади.