13:54, 16 Июль 2021 | GMT +5
Қанча қозоғистонлик даромад декларациясини топширди?
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қанча қозоғистонлик даромад декларациясини топширганлиги маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Вазирлик маълумотларига кўра, 464 минг жисмоний шахс ёки режалаштирилган рақамнинг 97 фоизи умумдекларацияси доирасида шу кунгача даромад декларациясини топширган.
Тақдим этилган декларацияларнинг 99,9 фоизи электрон шаклда ва 0,1 фоизи анъанавий шаклда топширилган.
Молия вазирлиги декларацияларни электрон шаклда қабул қилиш 15 сентябргача давом этишини эслатади. Декларация электрон ҳукумат порталидаги солиқ тўловчининг кабинети ва «e-Salyq Azamat» мобил иловаси орқали тақдим этилиши мумкин.
Муаллиф: Серик Сабеков