Қанча хорижликка Қозоғистонда ишлаш учун рухсат берилди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенова қанча хорижлик Қозоғистонда ишлаш учун рухсат олганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Рухсат олган хорижлик фуқаролар бизнинг назоратимизда, улар Қозоғистон ёки мамлакатдаги хорижий компанияларда ишлайди. Жорий йилда 14 минг нафар хорижлик мутахассисга Қозоғистонда ишлашга рухсат берилди. Улар ишлайди ва мажбурий пенсия бадалларини тўлайди. Россия фуқаролари ҳақида ҳам маълумотлар тақдим этилди – уларнинг сони 22 мингдан сал кўпроқ, улар ҳам мажбурий пенсия бадалларини тўлайдилар»

, — деди Тамара Дуйсенова Ҳукумат уйида журналистлар билан суҳбатда.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар
telegram