Камиль Куруглиев эркин кураш бўйича Осиё чемпиони бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Иордания пойтахти Амман шаҳрида эркин кураш бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида қозоғистонликлар яна тўртта медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

12 июлдан бошлаб 15 ва 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтяпти.

Мусобақанинг саккизинчи кунида эркин кураш бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар 5 та вазн тоифасида баҳслашди. Қозоғистонлик полвонлар мамлакат саватига 4та совринни олиб келди.

Терма жамоа вакили Камиль Куруглиев (97 кг) финалда ўзбекистонлик Айназар Базарбоев билан учрашди. Мусобақа давомида у рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпиони бўлди.

Мерей Базарбаев (57 кг), Мухаметали Қабидолданов (70 кг), Мағжан Жанирбай (79 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Энди 20 июлда эркин кураш бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 61, 74, 86, 92 ва 125 килограмм вазн тоифасида совринли ўринлар сараланади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram