Қалин қор, бўрон ва яхмалак: бирқанча ҳудудларда огоҳлантириш эълон қилинди
Синоптикларнинг айтишича, 20 декабрь куни:
Нур-Султан шаҳрида бўрон бошланиб, яхмалак бўлиши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан, жанубдан 15-20 м/с тезлик билан эсади.
Ақмола вилоятининг баъзи жойларида қалин қор ёғади. Баъзи жойларда туман қоплаб, бўрон бўлади. Шамол жануби-ғарбдан, жанубдан 15-20 м/с тезлик билан эсади.
Кўкшетау шаҳрида ҳам бўрон бўлиши мумкин. Тунда ва тонгда туман тушади. Шамол жануби-ғарбдан, жанубдан тезлик 15 м/с билан эсади.
Шарқий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида қор ёғади, бўрон ва яхмалак бўлади. Шамол аввалига жануби-шарқдан, кейинчалик шимоли-ғарбдан эсади, тезлиги секундига 15-20 метр, баъзида 23-28 м/секундгача етиши мумкин.
Ўскемен шаҳрида шамол тезлиги 15-20 м/с атрофида бўлади.
Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида қаттиқ ёғингарчилик бўлади, қор ва ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиб, яхмалак бўлади. Вилоятнинг катта қисмида жануби-ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 15-20, баъзи жойларда 23-28 м/с атрофида бўлади.
Чимкент ва Туркистон шаҳарларида жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезлик билан шамол эсади.
Қостанай вилоятининг баъзи жойларида қалин қор ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларда бўрон, яхмалак бўлади, туман қоплайди. Шамол жануби-ғарбдан ва ғарбдан 15-20, баъзан 23 м/с тезлик билан эсади.
Қостанай шаҳрида қор ёғади, бўрон бўлади. Шамол жануби-ғарбдан ва ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 18 м/с етиши мумкин.
Шунингдек, Ғарбий Қозоғистон вилоятида ҳам ёғингарчилик кутилади. Ёмғир, қор ёғиб, туман қоплайди. Шимоли-ғарбдан эсадиган шамол тезлиги секундига 18 метргача етиши мумкин.