Кўрфаздаги араб давлатлари Қозоғистон иқтисодиётига 32 йил ичида 3,6 миллиард доллар сармоя киритди

None
JEDDAH. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатларининг сармоявий ҳамкорлигини оширишни таклиф қилди, дея хабар беради Kazinform.

«UNCTAD ҳисоботига кўра, ўтган йили Марказий Осиёга соф сармоя оқими 40 фоизга ошган ва 10 миллиард долларни ташкил этган, унинг 60 фоизи Қозоғистонга тегишли. Мустақиллик йилларида Кўрфаз араб давлатлари Қозоғистон иқтисодиётига 3,6 миллиард долларга яқин сармоя киритди. Шунинг учун биз сармоявий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдормиз. Бунинг учун биз иқтисодиётни диверсификация қилиш, жумладан, хорижий капитал қўйилмалар учун энг қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз», – деди Давлат раҳбари.

Президент ўз нутқида Қозоғистон ва Саудия Арабистони томонидан яқинда ташкил этилган Ишбилармонлар кенгаши икки давлатнинг савдо-сотиқ ва сармоявий салоҳиятини рўёбга чиқаришда муҳим платформа бўлишни мақсад қилганини таъкидлади.

«Биз Ҳамкорлик кенгашига аъзо барча давлатлар билан бундай ҳамкорлик механизмларини ишга туширишга тайёрмиз. Ҳамкорларимизни «Астана» халқаро молия марказининг илғор воситаларидан фаол фойдаланишга таклиф қиламиз», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар