11:46, 20 Июль 2023 | GMT +5
Кўп мамлакатлардаги фойдаланувчилар WhatsApp билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар беришди
ASTANA. Kazinform – WhatsApp мессенжери ишида кенг кўламли носозлик бир неча мамлакатларда кузатилмоқда, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Бу ҳақда машҳур интернет-ресурслар ишини кузатувчи Downdetector хизмати сайтида маълум қилинди.
Маълумотларига кўра, фойдаланувчилар хабарларни жўнатиш ва қабул қилишдаги муаммолар, шунингдек, илова ва веб-сайт билан боғлиқ муаммолар ҳақида шикоят қилган.
Энг кўп бузилиш бўйича хабарлар Нидерландия, Германия, Буюк Британия, Испания, АҚШ, Россия ва Францияда қайд этилган.