Алматидан Бухорогача Jibek Joly сайёҳлик поездида

ASTANA. Kazinform — 21-26 сентябрь кунлари Jibek Joly 5.0 сайёҳлик поезди навбатдаги сафарига жўнайди. Бешинчи бор ташкил этилаётган саёҳат Марказий Осиё минтақасининг маданий-тарихий марказларини боғлайди. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Jibek Joly туристік пойызы Азияның мәдени мұрасын дәріптеуге аттанады
Фото: unesco.org

Жумладан, йўналиш Алмати шаҳридан бошланиб, Туркистон, Отирар, Самарқанд, Бухоро, Тошкент шаҳарларини қамраб олади.

Лойиҳа ҚР Туризм ва спорт вазирлиги, “Қозоғистон темир йўли” миллий компанияси, маҳаллий туроператорлар ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамкорлигида Марказий Осиё маданий меросини тарғиб қилиш ва минтақалар ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳа KITF 2025 халқаро кўргазмасида “Энг яхши туристик маҳсулот” деб топилди. Дастурга қулай поездда саёҳат, маълумот берувчи экскурсиялар, маҳорат дарслари, шарқ анъаналари билан танишиш, шунингдек, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектларига ташриф буюриш киради.

Дастур сайёҳларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда йил сайин такомиллаштирилиб, йўналишлар кенгайтирилиб, янгилари ишлаб чиқилмоқда. Jibek Joly лойиҳаси Марказий Осиёда муҳим маданий йўналиш сифатида ривожланиб, минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Буюк Ипак йўли меросини тарғиб қилишга ҳисса қўшмоқда.

Туристик маҳсулотни шакллантириш ва жорий этиш маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар