Jibek Joli туристик поездига Хитой ва Россиядан келган сайёҳлар қизиқиш билдирди
ALMATY. Kazinform - Наврўз байрами арафасида Jibek Joli туристик поезди бу йил Алматидан учинчи марта йўлга чиқади.

Алмати минтақавий коммуникациялар хизматида «Kazakh Tourism» МК” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Даниел Сержанули Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги “Jibek Joli” трансчегаравий темир йўл саёҳати режалари билан ўртоқлашди.
“Биринчи туристик поезди ўтган йил охирида, иккинчиси эса жорий йилнинг бошида йўлга чиқди. Учинчиси эса Наврўз байрамига тўғри келади. Ҳаммаси бўлиб 500 га яқин туристлар саёҳат чипталарини сотиб олган. Бу ерда нафақат маҳаллий сайёҳлар, балки хорижликлар ҳам бор. Туркия, Қирғизистон, Украина ва Россияликлар туристик поездида саёҳат қилади”, - деди у.
Маърузачи, шунингдек, Хитой фуқаролари туристик поездга қизиқиш билдираётганини таъкидлади.
Даниел Сержанулининг сўзларига кўра, бу сафар маршрутга Марказий Осиёнинг қадимий шаҳарларидан бири Тараз шаҳри киритилган. Март ойида “Алмати – Туркистон – Тошкент – Самарқанд – Тараз – Алмати” йўналиши бўйича 300 нафар турист саёҳат қилади. Халқаро турнинг давомийлиги беш кун.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Jibek Joli” туристик поезди Самарқандга илк бор йўл олгани ҳақида ёзган эдик.