Июль ойида Қозоғистонда бир неча йиллардан бери кузатилмаган жазирама қайд этилди

Ғарбий вилоятларда ой бошида, шимолда ойнинг иккинчи ярмида, шарқ ва жануби-шарқда ой ўрталарида ҳаво ҳарорати энг юқори даражага кўтарилди.
8 июл куни Атирауда энг юқори ҳарорат +42,0°С га етди, охирги бундай кўрсаткич 2011 йилда қайд этилган. Ўша пайтда ҳаво +41,9°С эди.
10 июль куни Оралда куннинг иссиқлиги 42,0°С га етди, бу 2015 йилдан бери такрорланмади.
11 июль куни Ақтўбе шаҳрида ҳаво ҳарорати +42,3°С бўлиб, 2008 йилдаги рекорддан ошиб кетди. Ўша пайтда ҳаво ҳарорати 41,0°С эди.
10-12 июль кунлари Қостанайда рекорд кўрсаткичлар қайд этилди. 11 июл куни ҳаво ҳарорати +40,5°С га етди ва 2020 йилги рекорддан (+37,0°С) ошиб кетди.
Петропавлда 10 июлдан 13 июлгача, яъни тўрт кун кетма-кет иссиқ бўлса-да, 12 июль куни термометр рекорд даражадаги +40,0°С га етди. Бундай ҳарорат метеорологик кузатувлар тарихида ҳеч қачон бўлмаган. Охирги марта максимал юқори ҳарорат 1993 йилда қайд этилган (+30,6°).
Павлодарда ҳаво 38,5°C гача қизиб, 1981 йилги рекордни янгилади. Ўша йилда ҳарорат 35,0°С гача кўтарилган.
Кўкшетауда 12 июль куни метеорологик кузатувлар тарихида мисли кўрилмаган +39,2°C қайд этилди. Бунгача энг юқори ҳарорат 2013 йилда 30,5°C бўлган.
Жезқазғанда ҳаво уч кун кетма-кет қизиб кетди ва унинг энг юқори нуқтаси 13 июлда қайд этилди. Термометр +44,0°С га етди. 2015 йилда бу ҳудудда энг юқори ҳарорат +39,5°С бўлган.
Таразда 13 июль куни ҳавонинг максимал ҳарорати 42,1°С гача кўтарилиб, рекорд ўрнатди. Охирги иссиқлик 2016 йилнинг шу кунида қайд этилган (+38,1°С).
Ўскеменда 14 июль куни ҳаво ҳарорати 39,9°С гача кўтарилиб, 2013 йилдаги рекорддан ошиб кетди. Ўша пайтда юқори ҳарорат +34,2°С эди.
Риддерда термометр кўрсаткичи +36,5°С га етди ва 2015 йил рекордини янгилади.
Астана шаҳрида 11-13 июль кунлари юқори ҳарорат икки кун кетма-кет қайд этилди, энг юқори ҳарорат 12 июлда (+38,1°С) бўлди. Охирги бундай иссиқлик 2013 йилда қайд этилган. Ўша пайтда термометр 32,7°С га кўтарилди.