Италияда қашшоқлашиб кетганлар сони ортди

NUR-SULTAN. Kazinform – Италияда қашшоқлик 2005 йилдан буён уч баробарга ошди. Ёшлар ўртасида бу кўрсаткичлар тўрт баробар ошди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«ISTAT» Италия миллий статистика институти Италияда 2021 йилдан бери 5,6 миллионга яқин одам мутлақ қашшоқликда яшаётганини кўрсатувчи маълумотларни эълон қилди. Бу кўрсаткич аҳолининг 9,4 фоизини ташкил этади, бу 2005 йилдаги кўрсатгичдан деярли уч баробар кўпдир, у пайтлари италияликларнинг 1,9 фоизи қашшоқ эди.

Бу вақт ичида қашшоқликда яшовчи италиялик оилалар сони икки баравар кўпайди ва ўтган йили 800 мингдан 1,96 миллионга кўтарилди (барча уй хўжаликларининг 7,5 фоизи).

«ISTAT» агентлигининг аниқлик киритишича, 18 ёшдан 34 ёшгача бўлган камбағаллар улуши қарийб тўрт бараварга, 2005 йилдаги 3,1 фоиздан 2021 йилда 11,1 фоизгача ошган. Бундан ташқари, статистика шуни кўрсатдики, Италияда қашшоқлик чегарасидан пастда яшайдиган вояга этмаганлар улуши 2005 йилдаги 3,9 фоиздан 2021 йилда 14,2 фоизгача ошган.

Ҳисоботда айтилишича, агар камбағаллар ва ишсизлар учун фуқаролик иш ҳақи нафақаси, шунингдек, 2020 йилда COVID-19 пандемияси бошланганидан кейин давлат томонидан кўрсатилаётган турли ёрдамлар бўлмаганида, яна 1 миллионга яқин одам қашшоқликка дучор бўларди.

Сўнгги хабарлар