Италияда ёнғин ва довуллар оқибатида беш киши ҳалок бўлди

«Сўнгги ўн йилликлардаги энг оғир кунлардан бири», - дея тасвирлади Италия фуқаролик мудофааси вазири мамлакат жанубидаги ҳалокатли ёнғинлар ва Апеннин шимолидаги довулларни.
Сицилияда бир неча киши аллақачон кучли шамол ва жазирама иссиқда ҳафта бошида содир бўлган ёнғин қурбонига айланган.
Палермо аеропорти яқинидаги Чинизи шаҳрида ўт ўчирувчилар уйда кекса эр-хотиннинг куйган жасадларини топдилар. Ҳалок бўлганлар орасида 88 ёшли аёл ҳам бор, у соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли тез ёрдам чақирган, бироқ шифокорлар унга етиб боришга улгурмаган.
Фальконе Борселлино халқаро аэропорти ўз фаолиятини бир неча соатга тўхтатиб қўйди, ҳозирда чекланган миқдордаги рейсларга рухсат берилган. Келган рейслар учун об-ҳаво шароити назорат қилинади.
Икки ўрмон қўриқчиси биринчи ва учинчи даражали куйишлар билан Палермо фуқаролик касалхонасида.
Оролнинг шарқий қисмида Таормин шаҳри яқинидаги кўплаб виллалар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.
Италия материк қисмида ҳам ёнғинлар давом этмоқда. Реджо-ди-Калабрия провинцияси энг кўп жабр кўрди, бир киши ҳалок бўлди – 98 ёшли эркак ўз уйида аланга ичида қолиб кетди.
Сан-Катальдо, Лечче, Апулиянинг пляж ҳудуди ёнмоқда, Виесте шаҳридаги меҳмонхоналардан 2 мингга яқин одам эвакуация қилинган.
Италиянинг жануби ёниб, тутунга бўғилиб кетаётган бир пайтда, мамлакат шимоли кучли довуллар, дўл ва кучли ёмғир гирдобида қолди.
Брешиа провинциясида 16 ёшли қиз ёзги лагерда чодирига дарахт қулаши оқибатида вафот этди.
Бешта ҳудуд ҳукумати Рим уларга юзлаб миллион еврога баҳоланган офатдан етказилган зарарни қоплашига умид қилиб, фавқулодда ҳолат жорий этишга чақирмоқда.