11:16, 21 Май 2023 | GMT +5
Италия Ҳукумати раҳбарининг Астанага режалаштирилган амалий ташрифи бўлмайди
ASTANA. Kazinform – Италия Ҳукумати раҳбарининг Астанага режалаштирилган амалий ташрифи бўлмайди. Бу ҳақда ҚР Президенти Администрацияси Раҳбари ўринбосари – Президент матбуот котиби Руслан Желдибай маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Эмилия-Романья минтақасида содир бўлган вайронкор сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Италия Бош вазири Джорджа Мелони табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларни бориб кўриш учун Хиросима шаҳрида бўлиб ўтадиган G7 саммитида иштирок этмасдан, ўз мамлакатига қайтади.
Олинган маълумотларга кўра, Италия шимолида камида 40 дан ортиқ аҳоли пункти сув остида қолган ва 20 мингдан ортиқ киши уй-жойидан айрилган.
Шу сабабдан Италия Ҳукумати раҳбарининг Астанага олдиндан режалаштирилган амалий ташрифи бўлмайди», – деб хабар берди Руслан Желдибай ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида.
Хабарга кўра, Италия томони Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва Джорджа Мелони ўртасида телефон орқали мулоқот ташкил этишни сўраган.