Иссиқкўл тубидан 10,4 тонна чиқинди чиқарилди

None
BISHKEK. КАBAR-Каzinform – Иссиқкўл тубидан 115 кун ичида 10 тонна 405 кг чиқинди олиб чиқилди, дея хабар беради Каzinform Kabar ахборот агентлигига таяниб.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Президент Садир Жапаров топшириғига кўра ғаввослар кўлни тозалашга киришган.

Айни пайтда Қора Ўй қишлоғи, Чўлпон ота шаҳрида кўл тубини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Бир нечта пансионатлар, соғломлаштириш пункти ва кўрфаз яқинидаги кўл туби чиқиндилардан тозаланди.

17 июлга қадар кўл тубидан 97 минг 600 метр тўр ва 10 тонна 405 килограмм чиқинди олиб чиқилди. Жами 215 минг гектар майдон тозаланди.


Сўнгги хабарлар