Исроилнинг Ғазодаги ёрдам марказига ҳаво ҳужуми оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform - Якшанба куни Исроилнинг Ғазо шаҳри яқинидаги ўқув коллежига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Таълим муассасаси ёрдам тарқатиш ва анклавнинг кўчирилган аҳолисини жойлаштириш учун фойдаланилган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Якшанба куни ҳаво ҳужуми Ғазо секторидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлигининг асосий қароргоҳи бўлган коллежнинг асосий дарвозасига берилган.
Ташкилотнинг ўқув мажмуаси анклав шимолидаги Ғазо шаҳрида жойлашган бўлиб, ҳаво ҳужуми натижасида бир неча фаластинлик яраланган. Бу иншоот Ғазога келаётган оз миқдордаги гуманитар ёрдамни тарқатиш учун ишлатилади.
Исроил ҳарбийларининг Ғазо секторига қуруқликдан бостириб кириши оқибатида уй-жойини ташлаб кетган юзлаб одамлар воқеа вақтида муассаса ичида бошпана топди, дея хабар беради AlJazeera.
Гувоҳларнинг хабар беришича, ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор.
- Баъзи одамлар купон учун келган бўлса, бошқалари уйларини ташлаб, шу ердан бошпана топишган. Кимдир сув тўлдирди, кимдир чипта олаётган эди, бирдан нимадир тушиб кетганини эшитдик. Биз қочиб кетдик, сув кўтарганлар уни тўкишди, - дея воқеа гувоҳларидан бирининг сўзларидан иқтибос келтирган Reuters.
Ҳужумни шарҳлар экан, Исроил ҳарбийлари бино “террорчилик фаолияти учун қалқон” бўлиб, ундан Фаластиннинг ХАМАС ва “Исломий жиҳод” гуруҳлари фойдаланаётганини айтди.
Nowhere is safe in #Gaza.
— UNRWA (@UNRWA) June 23, 2024
According to @GlobalEdCluster, 69% of school buildings where displaced families were seeking shelter have been directly hit or damaged.
This blatant disregard of humanitarian law must stop. We need a #CeasefireNow. pic.twitter.com/izwPNeKOVC
Исроил Мудофаа Кучлари (ЦАХАЛ), тинч аҳолига зарар етказиш хавфини камайтириш учун зарбадан олдин эҳтиёт чоралари кўрилганини билдирди.
Ғазо соғлиқни сақлаш органлари маълумотларига кўра, 7 октябрдан бери Исроилнинг анклавдаги зарбалари ва қуруқликдаги ҳужумлари натижасида 37 598 киши ҳалок бўлган ва 86 032 киши жароҳатланган. Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги якшанба куни эълон қилинган янгиланган маълумотларга кўра, олдинги 24 соат ичида камида 47 киши ўлган.
ХАМАСнинг Исроил жанубида 1200 га яқин одам ҳалок бўлган ва 240 га яқин киши гаровга олинган ҳужумидан кейин Исроил Ғазога ҳужум бошлади.
Исроил ҳарбийлари Ғазо секторини бомбардимон қилишда давом этмоқда, чунки унинг қўшинлари ХАМАСга қарши шиддатли жанглар фонида жанубдаги Рафаҳ шаҳрига чуқурроқ кириб бормоқда.