Исроилнинг Дамашқни ўққа тутиши оқибатида тўрт нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлди

АММАN. Kazinform – Исроилнинг Дамашқ чеккасида берган авиазарбаси натижасида тўрт нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлди, яна тўрт нафари яраланди, дея хабар беради Kazinform Суриянинг SANA агентлигига таяниб.
None
Фото: Somchai Kongkamsri/Рexels

Ҳаво ҳужуми душанбага ўтар кечаси Исроил ва Сурия чегарасидаги баҳсли ҳудуд бўлмиш Голан тепаликларидан амалга оширилди.

Ҳужум натижасида 4 нафар аскар ҳалок бўлди, яна 4 нафари яраланди. Шунингдек, моддий зарар етган.

Айни пайтда, Сурия Инсон Ҳуқуқлари Обсерваторияси (SOHR) ноҳукумат ташкилоти хабарига кўра, Исроил ҳаво ҳужумларида тўрт нафар аскар ва икки нафар номаълум киши ҳалок бўлган, яна етти нафари яраланган.

Хабарга кўра, Исроил ҳаво ҳужумлари Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган жангариларнинг омборлари ва ҳарбий постлари жойлашган бир қанча позицияларга берилган. Зарбалар Дамашқ халқаро аэропорти ҳудуди, Дамашқ аэродроми ҳудуди ва Сурия пойтахти ғарбидаги бошқа ҳудудларга берилган.

Сўнгги хабарлар