Исроилда Миллий космик тадқиқотлар маркази қурилади
«Вести Израиль» сайтида берилган маълумотларга кўра, мамлакат яқин беш йилга мўлжалланган янги космик дастурни қабул қилди.
Сайтда яқин келажакда коинотга учирилиши режалаштирилаётган Исроил «Амос-8» сунъий йўлдошининг компьютер модели сурати ҳамда мамлакат Фан ва технологиялар вазири Орит Фаркаш-Хакохэннинг «кейинги беш йил ичида Исроил янги космик дастурига 600 миллион шекел сармоя киритади» сўзларидан иқтибос эълон қилинди.
«Ҳозирги кунда дунёдаги геосиёсий вазият шароитида космик фаолият фаол ривожланмоқда. Буюк Британия илк бор ўз ҳудудидан космик парвозларни бошлади, Ўзбекистон космик саноатини ривожлантирмоқда, Исроил миллий космик тадқиқотлар маркази қурмоқчи. Менга энг муҳими, Исроил космик дастурида қандай аниқ вазифалар кўрсатилгани ёқди, бор-йўғи тўртта нуқта бор», - деди ўз таассуротлари билан ўртоқлашди Ракета ва космик технологиялар бўйича муҳандис-конструктор Жан Қулжанов.
«Фуқаролик космик дастурини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш - мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва фаровонлигининг двигателидир» - бу дастурнинг биринчи банди бўлиб, у ҳар қандай мамлакат иқтисодиёти учун космик технологияларни ривожлантиришнинг фундаментал, асосий ролини белгилайди!» - деди мутахассис.
Исроилнинг янги космик дастури муаллифлари ҳисоб-китоб қилишларича, у коинотни ўрганиш билан шуғулланувчи компаниялар сонини икки баравар оширишга ёрдам беради (бугунги кунда улар Исроилда 60 га яқин), саноатда банд бўлганлар сони эса тўрттага кўпаяди - 2500 дан 10 000 гача. Режаларга коинот тадқиқотлари миллий марказини, шунингдек, Исроил-Италия қўшма лойиҳасига айланадиган янги SHALOM сунъий йўлдошини яратиш киради.
Муаллиф: Сара Кабиқизи