Исроил Суриянинг икки шаҳридаги аэропортларга зарба берди
Нашрнинг ёзишича, Исроил Суриянинг ушбу икки шаҳри аэропортларига зарба берган. Лондонда жойлашган The Syrian Observatory for Human Rights (SOHR) мониторинг гуруҳи Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ҳужумни қайтаришга ҳаракат қилгани, аммо натижа бермагани ҳақида хабар берди.
Jerusalem Post хабарига кўра, Эрондан Сурияга йўл олган самолёт Теҳронга қайтишга мажбур бўлган. Аэропортларга ҳужум Эрон ташқи ишлар вазири Хоссейн Амирабдоллахианнинг Сурияга ташрифидан бир кун олдин амалга оширилган.
Исроил-Фаластин можаросида ҳалок бўлганлар сони: Исроилда - 1300 киши, Фаластинда - 900 киши, яна 4500 киши яраланган. Ғарбий Соҳилда 21 фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди.
🇮🇱🇸🇾🚨‼️ BREAKING: Israel attacked the airports of Damascus and Aleppo in Syria. pic.twitter.com/YKUHjNPL9v
— Lord Bebo (@MyLordBebo) October 12, 2023
7 октябрь куни Фаластиннинг ХАМАС гуруҳи Исроилга ҳужум қилиб, мамлакат уруш ҳолатига кирганидан сўнг бир қатор давлатлар Исроилдан ўз фуқароларни эвакуация қилишни бошлади. Қозоғистон ҳам қайд этилган давлатда бўлган 124 нафар қозоғистонлик учун ватанига қайтиш рейсини ташкил қилиб, уларни мамлакатга олиб келди.
Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Ғазо сектори бутунлай изоляция қилинганини маълум қилди. У ерда ёруғлик, озиқ-овқат ва ёқилғи йўқ.
Ҳарбийлар Фаластин халқига Мисрга қочишни маслаҳат берди. 11 октябрь куни Ғазо секторидаги ягона электр станция ёқилғи етишмаслиги сабабли ишламай қолди.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) кеча ХАМАСга қарши 450 дан ортиқ зарба берилганини эълон қилди. Бундан ташқари, кеча Исроил мудофаа кучлари ХАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти қўмондони Мохаммед Дейфнинг уйига ҳужум уюштиргани хабар қилинди.
Бундан ташқари, Исроил хавфсизлик бўйича қарор қабул қилиш жараёнини кучайтирган фавқулодда ҳукумат тузди.