Фаластин-Исроил можароси: Ғазонинг ягона электр станцияси ёпилди

Фаластин-Исроил можароси: Ғазонинг ягона электр станцияси ёпилди
Фото: dw.com

ВВC ахборот агентлигининг Ғазо энергетика департаментига таянган ҳолда хабар беришича, анклавдаги ягона электр станция ёқилғи етишмаслиги сабабли ишламай қолган, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Душанба куни Исроил Ғазони бутунлай изоляция қилиб, озиқ-овқат, сув ва ёқилғи етказиб берувчи йўлларни тўсиб қўйди.

Исроил жанубида ҳарбийлар Ашкелонга ракета ҳужуми уюштирди.

Айни пайтда Исроил мудофаа кучларининг расмий вакили Дорон Шпильман яна 300 минг заҳирадаги ҳарбий амалиётларда қатнашиш учун чақирилганини маълум қилди.

Исроиллик талабалар масофавий таълим форматига ўтишди. Бу ҳақда Исроил таълим вазирлиги маълум қилди.

Бундан ташқари минглаб одамлар Амман марказида кўчаларга чиқиб, Исроил-Фаластин можароси юзасидан ўз фикрларини билдиришган.

Сўнгги хабарлар