Исроил ХАМАСнинг гаровга олинганларни озод этишни тўхтатгани ҳақидаги баёнотига жавоб берди

ASTANA. Kazinform - Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац ХАМАС гуруҳи баёнотига жавоб берди, деб ёзади Кazinform агентлиги BBCга таяниб.

Кац
Фото: X / IsraelKatz2

— ХАМАСнинг гаровга олинганларни озод этишни тўхтатиб туриш ҳақидаги баёноти ўт очишни тўхтатиш келишувини тўлиқ бузиш ҳисобланади. Мен ЦАХАЛга Ғазодаги ҳар қандай ўзгаришлар бўйича жанговар тайёргарлигини ошириш ва Исроил аҳоли пунктларини ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича кўрсатма бердим, — дея Исраэль Кац ХАМАС баёнотига жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувида кўзда тутилган жангарилар томонидан асирга олинган исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш ва уларни фаластинлик асирларга алмаштиришнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтиши керак эди. ХАМАС шанба куни режалаштирилган исроиллик гаровга олинганларни озод қилишни номаълум муддатга кечиктиришини эълон қилди.

Шунингдек, аввалроқ ХАМАС Трамп маъмурияти билан музокарага тайёрлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар