Исроил Ғазо сектори шимолида ХАМАС қўмондонлиги йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил армияси Ғазо сектори шимолидаги ХАМАС қўмондонлик тузилмасини “парчалашни якунлаганини” эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги BBCга таяниб хабар беради.

Исроил Ғазо сектори шимолида ХАМАС қўмондонлиги йўқ қилинганини эълон қилди
Фото: REUTERS

ЦАХАЛ вакили Даниэль Хагарининг журналистларга айтишича, фаластинлик жангарилар ҳозир ҳудудда “қўмондонларсиз” ҳаракат қилмоқда.

Унга кўра, Исроил Ғазо шимолида 8 мингга яқин жангариларни йўқ қилган.

ХАМАС бошқарувидаги Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Исроил кучлари уруш бошланганидан бери 22 мингдан ортиқ одамни ўлдирган. Шанба куни у сўнгги 24 соат ичида 120 дан ортиқ ўлим қайд этилганини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар