Исроил БМТ Бош котибини "персона нон грата" деб эълон қилди

ASTANА. Кazinform - Исроил ташқи ишлар вазири Исраэль Кац БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга яҳудийлар давлатига киришни тақиқлади. Шунингдек, Исроил ТИВ раҳбари Гутерришни Эроннинг Исроилга ҳужумини қораламагани учун “персона нон грата” деб эълон қилди, деб хабар берди Исроил ТИВ матбуот хизмати.

БМТ Бош котиби
Фото: media.az

- Эроннинг Исроилга қилган жиноий ҳужумини қоралай олмаса, Исроил тупроғига қадам қўйишга лойиқ эмас. Террорчилар, зўравонлар ва қотилларни қўллаб-қувватловчи, Исроилни ёмон кўрадиган бош котиб Гутерриш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарихида доғ сифатида эсда қолади, - дея Ynet портали Кацнинг сўзларидан иқтибос келтиради.

Таъкидлаш жоизки, бир неча кун давомида “Ҳизбуллоҳ” нишонларига ракета ва бомба ҳужумларидан сўнг, Исроил армияси душанба куни Жанубий Ливанга кириб, Ливан жанубидаги қишлоқлардаги гуруҳлар ва нишонларга "қуруқликдаги чекланган, локализацияланган ва мақсадли рейдларни" бошлаш ниятида эканини айтди.

Ливан Бош вазири вазифасини бажарувчи Нажиб Микати унинг мамлакати “тарихдаги энг хавфли даврни” бошдан кечираётганини таъкидлади.

Аввалроқ, 1 октябрь оқшомида Эрон Исроил томон баллистик ракеталарни учиргани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар