Испанияда теннис бўйича Билли Жин Кинг кубогининг финал турнири бўлиб ўтади

None
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси
ASTANА. Кazinform – Испаниянинг Севилья шаҳрида Билли Жин Кинг кубоги (аёллар ўртасидаги жамоавий жаҳон чемпионати) финал турнири бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, ўйинлар 7-12 ноябрь кунлари ёпиқ хард кортларда бўлиб ўтади.

Аввалроқ Қозоғистон, Австралия, Германия, Канада, Чехия, Италия, Испания, Словения, Франция, Швейцария ва АҚШ терма жамоалари финал босқичига йўлланма олган эди. Финалчилар орасида сўнгги ўрин ташкилотчилардан махсус таклифнома (wild card) олган Польша жамоаси бўлди. Саралаш босқичида польшалик қизлар Астанада қозоғистонлик қизларга имкониятни бой беришди.

Жами 12 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган. Ғолиблар ярим финалга йўл олади. Қуръа ташлаш маросими 24 майга белгиланган.

Бундан ташқари, кузда Испаниянинг Кордова шаҳрида ўсмирлар ўртасида Билли Жин Кинг ва Дэвис кубоги финал босқичи ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Александр Бублик Рим мастерс турнирини муваффақиятли бошлади.

Юлия Путинцева Рим мастерс турнирининг иккинчи босқичига чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram