07:36, 11 Май 2023 | GMT +5
Қозоғистоннинг энг яхши теннисчиси Рим турнирини ғалаба билан бошлади
RIM. Kazinform - Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Александр Бублик Римда (Италия) яккалик баҳсларида биринчи давра учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик спортчи финландиялик теннисчи Педро Мартинес (дунёнинг 142-ракеткаси) билан учрашув ўтказиб, икки сетда умумий 6:3, 7:6 ҳисобида зафар қучди. Ўйин бир соату 46 дақиқа давом этди.
Қозоғистонлик теннисчининг ушбу ўйини Италиядаги турнирнинг 1/64 финал босқичида бўлиб ўтди.