21:35, 06 Июль 2023 | GMT +5
Испанияда пандемия сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат бекор қилинди
MADRID. Kazinform – Испания ҳукумати коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини тўхтатди. Энди фуқаролар исталган жойга ниқобсиз бориши мумкин, деб хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.

Испания ҳукумати COVID-19 пандемияси сабабли жорий этилган соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат тугатилганини расман эълон қилди.
Расмийларнинг таъкидлашича, фуқаролар энди тиббиёт марказлари ва дорихоналарда ниқоб тақиши шарт эмас. Респиратор белгилари бўлган одамларга жамоат жойларига ва тиббиёт ходимларига ташриф буюрганларида ниқоб тақиши тавсия этилади.
Кейинги икки йил ичида Испания COVID-19 туфайли чекловларни аста-секин юмшатиб келди.
Пандемия даврида мамлакатда 14 миллион коронавирус инфекцияси қайд этилган. 122 минг киши COVID-19дан вафот этди.