Испанияда дахшатли довул кутилмоқда
ASTANA. Kazinform — Қиш мавсумининг энг кучли довул Испаниянинг машҳур сайёҳлик маскани — Майорка оролида кутилмоқда: шарқий соҳилда тўлқинлар баландлиги 10-12 метрга, шамол тезлиги эса 90 км/соатга етиши мумкин, деб хабар беради BILD.
Метеорологларнинг маълумотларига кўра, шамол кучи 12 балли шкала бўйича 8-9 баллни ташкил этади, бу довул даражасига тўғри келади. Шундай қилиб, белгиланган ҳудуд учун энг юқори хавф даражаси эълон қилинди.
Қишда сайёҳлар Европанинг марказий қисмидаги совуқ ва нам ҳаводан қочиш учун Балеар оролларига келадилар, бироқ ҳозир уларга кучли бўронлар таҳдид солиши мумкин. АЕМЕТ метеорология хизмати маҳаллий ҳокимиятларга қирғоқ бўйлаб сайр қилишни тақиқлашни тавсия қилмоқда.
“Эҳтиёт бўлинг ва об-ҳаво маълумотларини мунтазам текшириб туринг. Хавфли ҳудудларда ёки очиқ жойларда жароҳатлар ва мулкка зарар етиши мумкин”, — дея огоҳлантирди синоптиклар.
Бироқ келгуси дам олиш кунлари оролда об-ҳаво яхшиланиши кутилмоқда. Кун очиқ бўлади, енгил ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорати 14 °C дан 19 °C гача кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Португалияда “Клаудия” тўфони ҳамон давом этаётгани ҳақида хабар берган эдик.