12:38, 12 Декабрь 2025 | GMT +5
Иш билан таъминлаш чоралари: йил бошидан бери 296 минг киши қўллаб-қувватланди
ASTANA. Kazinform — 2025 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, бандликни ошириш бўйича фаол чоралар билан қарийб 296 минг киши қамраб олинди, 821,1 минг қозоғистонлик иш билан таъминланди, деб хабар беради ҚР Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати.
“168,3 минг киши субсидияланган иш ўринларида иш билан таъминланди, жумладан: 13,4 минг киши ижтимоий иш ўринларида, 29,1 минг киши ёшлар амалиётида, 99,9 минг киши жамоат ишларида, 18,7 минг киши “Кумуш ёш” лойиҳаси доирасида, 6,9 минг киши “Биринчи иш ўрни” лойиҳаси доирасида, 315 киши “Авлодлар шартномаси” лойиҳаси доирасида иш билан таъминланди”, — дейилади вазирлик хабарида.