Ирландияда бутун бир қишлоқ 20 миллион еврога сотувга қўйилди

ASTANА. Кazinform — Ирландияда бутун бир қишлоқ — Village at Lyons сотувга қўйилди. У Дублин яқинидаги Килдэр округида жойлашган. Мулкнинг нархи 20 миллион еврони ташкил этади, деб хабар берди BILD.

Village at Lyons
Фото: BILD

Ирландиядаги Village at Lyons мажмуасининг келажакдаги эгаси тарихий бинолар тўпламига эгалик қилади. Унга тош уйлар, паб, черков, сув тегирмони ва канал майдони киради.

Олдин қишлоқ қаровсиз ҳолатда эди, аммо 1990 йилларда Тони Райан раҳбарлигида қайта тикланди. Таъмирлаш ишлари давомида асосий эътибор унинг тарихий кўринишини сақлаб қолишга қаратилди.

2016 йилдан бери мулк инвестор Барри О’Каллаганга тегишли бўлиб, у ерда Cliff at Lyons ҳашаматли меҳмонхонасини очди.

Шуни таъкидлаш керакки, Village at Lyons нафақат кўчмас мулк сифатида, балки меҳмонхона бизнеси ёки хусусий турар жой сифатида ишлатилиши мумкин бўлган тайёр тарихий мажмуа сифатида ҳам сотувга қўйилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Меtа асосчиси Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан Флорида штатидаги Индиан Крик сунъий оролидан 170 миллион долларга қаср сотиб олди. Бу шартнома Майами тарихидаги энг қиммат олди-сотди шартномаси бўлди.

Сўнгги хабарлар